Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уй томини учириб юборди

Қайд этилишича, кузатилган кучли шамол таъсирида Оқолтин тумани “Янги давр” маҳалласи Ёшлар кўчасидаги 19-кўп қаватли уйнинг профнастил билан қопланган 10 квадрат метр том қисмига зарар етган.

 Бу ҳақда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки бошқа нохуш ҳолатлар кузатилмаган.

Реклама на Unews

“Айни пайтда талофат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring