Шифохонада беморлар дориларни ўз ҳисобидан сотиб оляптими?

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ таркибидаги Марказий клиник шифохона ёпилаётганлиги, ҳозир даволанаётган беморлар ўз ҳисобидан шпритс ва дори-дармонларни сотиб олаётганлиги ҳақида маълумот тарқалди. 

Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига қирувчи барча тиббиёт муассасалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган “Темир йўл ижтимоий хизматлар”га тегишли, мамлакатимизда темирйўлчилар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш давом этмоқда.

Реклама на Unews

Хусусан, ҳозирги кунда Марказий клиник шифохонада Қабулхона, Реанимация ва интенсив терапия, Асаб касалликлари, Юрак касалликлари, Кўз касалликлари, Қулоқ, томоқ, бурун касалликлари, Ички касалликлари, Меъда ичак касалликлари ва Жарроҳлик бўлимлари, Фунционал диагностика, Физиотерапия ва бошқалар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга қадар 234 бемор даволанмоқда, улардан 139 нафари темир йўл ишчилари, 95 нафари пуллик асосда даволанмоқда.

Беморларга дори-дармонлар талабномага мувофиқ белгиланган дорилар формулярига асосан шифокор кўрсатмасига биноан бепул берилиб келинмоқда.

Даволанаётган беморлар билан суҳбат ўтказилганда шифокорлар томонидан малакали тиббий кўрсатилаётганлиги, зарур дори-дармонларнинг мавжудлиги, беморхоналар озодалиги ва тиббий ходимларнинг хушмуомалалигини таъкидлаган.

Реклама на Unews

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Марказий клиник шифохонанинг ёпилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссизлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring