Сергелида дўкон ёниб кетди
376 15-01-2024 0 O'zimizda15 январь куни соат 14:56 да Сергели тумани, Қанора кўчасида жойлашган, енгил конструкциядан қурилган дўконларда ёнғин чиқганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 4 та Ёнғин қутқарув экипажлари ёнғинга соат 15:01 да етиб бориб, соат 15:05 да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, соат 15:12 да батамом ўчирилди.
Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.