Самарқандда Миллий Гвардия ходими ва адвокат қўлга олинди

Самарқандда Миллий Гвардия ходими ва Адвокат пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тадбир натижасида 1990 й.т., Оқдарё туманида яшовчи, Миллий Гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштиҳон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фуқародан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

 Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.  

Реклама на Unews

 Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда Миллий Гвардия ходими ва Адвокат пора билан қўлга олинди. ДХХ "darakchi.uz"га тафсилотларни маълум қилди

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring