Самарқандда эгизак чақалоқлар солинган сумка кўп қаватли уй йўлагига ташлаб кетилди (видео)

Самарқанд шаҳар, Қорасув даҳасидаги кўп қаватли уйнинг йўлагида янги туғилган эгизак чақалоқлар қолдириб кетилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

 

Сумкага солинган ҳолатдаги чақалоқларни ҳудуд ҳамшираси кўриб қолган ҳамда уларга биринчи ёрдам кўрсатган. Эгизак қизалоқларни уй йўлагига аёл киши қолдириб кетган. Унинг ҳаракати кўп қаватли уйнинг кузатув камерасига тушиб қолган. Аёл ниқоб таққан, рўмолга ўраниб олган ҳолатда бўлган.

Биринчи навбатда болаларнинг аҳволини кўрдик, амбулатор хонасига тушириб, юрак уришини текширдик. Эгизакларнинг иккаласи ҳам соғлом… ИИБ ходимлари келиб, вазиятни ўрганди. Болаларнинг онаси шу массив аҳолисидан, дея тахмин қиляпмиз. Сабаби, у бу ерда клиника борлигини билган, — дейди хусусий клиника раҳбари Баҳриддин Дониёров.

Реклама на Unews

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Дилшод Раҳмоновга кўра, ҳозирда эгизакларнинг аҳволи яхши, улар тўлиқ назоратга олиниб, парвариш қилинмоқда. Ҳозирча болаларни ташлаб кетган аёлнинг шахси маълум эмас.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring