Россиядаги аварияда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш учун ФВВ махсус борти учиб кетди

Россия Федерациясининг Пенза вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида халок бўлган ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида махсус борт бугун, 12 январ куни соат 11:20 да Россия Федерациясига учиб кетди.

 Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нижнеломов районида ҳаракатланган “JAC” русумли “Минивен” автомобили ва “Volvo” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида автомобиль ичида бўлган жами 9 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган эди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring