Россияда эркаклар ўртасида ногиронлар рекорд даражада кўпайди

Россияда 31–59 ёшли эркаклар ўртасида ногиронлар улуши кескин ўсди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

2023 йилда шу ёш тоифасидаги ногирон эркаклар сони 2,17 миллион кишини ташкил этиб, сўнгги 8 йилдаги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда "Вёрстка" нашри Пенсия ва ижтимоий суғурталаш жамғармасига асосланиб хабар берган.

2022 йилда 31–59 ёшлилар тоифасида 1,67 миллион нафар ногирон рўйхатга олинганди. Нашрнинг ёзишича, бир йил ичида бундай шахслар сафи 30 фоизга кенгайган ёки 507 минг нафарга кўпайган.

Реклама на Unews

Демограф Алексей Ракша "Вёрстка" билан суҳбатда ногирон эркаклар сони жанговар ҳаракатлар қатнашчилари ҳисобига кўпайган, деган фикрни билдирди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring