Россияда ҳалокатга учраган самолётда кимлар бўлгани айтилди

Россия Мудофаа вазирлиги Ил-76 самолётининг Белгород вилоятида қулаганини тасдиқлади.

Қайд этилишича, қулаш оқибатида портлаб кетган Ил-76 самолёти бортида асирга олинган 65 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, 6 нафар самолёт экипажи аъзоси ва 3 нафар кузатувчи бўлган.

«24 январь куни Москва вақти билан 11:00 атрофида Ил-76 самолёти Белгород вилоятида режалаштирилган парвоз вақтида ҳалокатга учради. Бортда Украина Қуролли кучларининг асирга олинган 65 нафар ҳарбий хизматчиси алмашиш учун Белгород вилоятига олиб кетилаётганди, шунингдек, самолёт экипажининг 6 нафар аъзоси ва 3 нафар кузатувчи бўлган», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Реклама на Unews

Уларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring