Россия ҳудудига жавоб зарбаси оқибатида жабрланганлар сони ошди

Россия ва Украина уруши натижасида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортмоқда.

15 февраль куни Россиянинг Украина ҳудуди бўйлаб кенг кўламли ракета зарбаларидан кейин Россиянинг Украина билан чегарадаги Белгород шаҳри ўққа тутилди. Дастлаб, беш киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар сони 19 кишига етгани хабар қилинди.

Реклама на Unews

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг қайд этишича, тўрт киши Москвага жўнатилган, у ерда уларга максимал тиббий ёрдам кўрсатилади. Ўн киши Белгород касалхоналарида, қолганларига амбулатор ёрдам кўрсатилган ва уйларига жўнатилган.

Белгород ўққа тутилишидан олдин Россия Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирганди. 15 февраль куни эрталаб Харьков, Львов ва Запорожье вилоятларида портлашлар юз берган. Украина Ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, жами 26 та ракета учирилган, улардан 13 таси уриб туширилган. Харьковда уч киши ҳалок бўлган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring