Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.

“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги бузилишини аниқлади. 4475 нафар чет эл фуқароси, 613 нафар иш берувчи эса чет эл ишчи кучидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликка тортилди. Чет эл фуқаролари бўлганлиги тўғрисида ички ишлар органларига хабар бермаганлиги учун – 2624 нафар жисмоний ва юридик шахслар жавобгарликка тортилди.

Миграция қонунчилигини бузган шахсларни мамлакатдан четлаштириш бўйича 850 та қарор қабул қилинди. 121 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди. Уларнинг Қозоғистонга кириши беш йилга тақиқланган. Қидирувда бўлган 37 нафар хорижлик қўлга олинди.

Реклама на Unews

Кўпинча ноқонуний меҳнат муҳожирлари фуқароларнинг хабарлари орқали аниқланган. Шу тариқа, Олмаотада хусусий ётоқхона эгаси миграция хизматига ётоқхонада яшовчи шубҳали шахслар ҳақида хабар берган. Текширув давомида 30 нафар хорижлик бўлиш шартларини бузганлиги аниқланган.

Полиция миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring