Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Сурхондарёга олиб келинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Ҳукумат фармойиши билан Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия кеча, 4 апрель куни Қозоғистон Республикаси Актобе областига етиб борди. 

ФВВ хабарига кўра, Махсус комиссия аъзолари Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашиб,  белгиланган ташкилий ва амалий тадбирларни ҳамкорликда олиб боришди. Шундан сўнг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаролар Қозоғистон Республикасидан 5 апрель куни соат 03:00 ларда Сурхондарё вилоятидаги “Термез” халқаро аэропортига олиб келинди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикаси масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни  Ўзбекистонга олиб келинишида яқиндан кўмаклашдилар.

Реклама на Unews

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring