Қўлга олинганлар ИШИДга алоқадор экани айтилди
314 11-03-2024 0 DunyoТуркиянинг мамлакат ғарбидаги Сакаря вилоятида хавфсизлик кучлари 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципалитет сайловлари олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 30 дан ортиқ гумонланувчини қўлга олди, дея маълум қилди Туркия ички ишлар вазири Али Эрликая.
“Сакаря вилоятида “Исломий давлат” террорчилик гуруҳига қарши ўтказилган операция давомида (ИШИДга алоқадор) 33 нафар гумонланувчи қўлга олинди... қўлга олинганлар орасида сайловлар арафасида терактлар тайёрлаганлар ҳам борлиги аниқланди. Улар можаро зоналарига жангариларни жўнатиб, террорчиларга молиявий ёрдам кўрсатган, ноқонуний масжид ва мадрасаларга ёрдам берган ва бошқарган”, — деб ёзган вазир Х ижтимоий тармоғида.
Тинтувлар чоғида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, тақиқланган адабиётлар ва катта миқдордаги валюта мусодара қилинди, деди Эрликая.
Реклама на Unews
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.