Қидирувдагиларни топишда ОАВдан бепул фойдаланилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-920-сон, 13.03.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкин бўлди.

“Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring