Қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2022 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВги томонидан қидирувда бўлган, 1965 йилда туғилган Фахриддин Шакарбоев ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айби билан 2018 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Хумоюнбек Мардонов жорий йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эдилар.

Кеча ушбу фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга мурожаат қилишлари сўралади.

Реклама на Unews

Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring