“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

"Қамчиқ" довонида юк автомобили ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилмоқда. 

Бирламчи маълумотга кўра, 2024 йил 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Chacman" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Реклама на Unews

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring