“Қамчиқ” довонида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади

Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Маълум қилинишича, 29 январь куни Президент ҳузурида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология йўналишлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, йўл қурилишидаги аксарият стандарт ва меъёрлар бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, йўл қурилиши лойиҳаларига махсус сертификатга эга муҳандис-консультантлар етарли даражада жалб қилинмаганлиги;

Реклама на Unews

 

йўл объектларини лойиҳалаштириш ишларидан бошлаб, қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш, фойдаланишга топшириш

ва эксплуатация қилишгача бўлган жараёнда ажратилган ресурслардан тўғри

ва самарали фойдаланиш тизими яратилмаганлиги;

Реклама на Unews

йўлларни қуриш ва эксплуатацияга бериш бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳалар амалга оширилмаётганлиги;

транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилувчи тарозиларни ўрнатиш ишлари қониқарсиз эканлиги танқид қилинди.

Йиғилишда белгиланган топшириқ ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жорий йилда қуйидагилар амалга оширилади:

биринчи, ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш, жумладан таннархни пасайтириш ва оптималлаштириш, қимматлашувнинг олдини олиш ишлари олиб борилади;

иккинчи, йўл ишлари бўйича техник топшириқ шартларини ишлаб чиқишда намунавий лойиҳа андозаларидан воз кечилиб, ҳар бир лойиҳага алоҳида ёндашган ҳолда йўл қопламалари конструкцияларига замонавий материаллар ва технологиялар қўлланилади;

учинчи21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади, бунда йўл қурилиши лойиҳаларига махсус сертификатга эга муҳандис-консультантлар жалб қилинади;

тўртинчи, лойиҳадан объектни топширишгача, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ барча жараёнларда талон-тарожликка чек қўйиш мақсадида тизим яратилади, бунда соҳани рақамлаштириш бўйича “Ягона электрон платформа”ни яратиш ишлари якунланади ва “тест” режимида ишга туширилади;

бешинчи, соҳага давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда 20 кмдан кам бўлмаган жами 260 км автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб қилинади;

олтинчи, соҳага оид 40 тадан ортиқ стандарт ва норматив ҳужжатлар Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси талаблари асосида ишлаб чиқилади;

еттинчи30 донадан ортиқ кўчма ва стационар тарозилар ишга туширилади;

саккизинчи, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади.

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring