Пойтахтда 7 та автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди. Сабаби нима?

Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида уяли алоқа востасидан фойдаланиш юзасидан рейд ўтказилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Билдирилишича, тадбир 11-декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Жураев томонидан ўтказилган. Унг кўра, 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа воситасидан, яъни телефондан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг II боб, 12-бандини (МЖтКнинг 128-1-моддаси) ва корхона ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун ушбу 7 нафар ҳайдовчининг меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Реклама на Unews

“Жамоатчилик назоратини кучайтириш учун, агарда Сиз автобус ҳайдовчисининг уяли алоқа телефонидан фойдаланаётганлигини гувоҳи бўлсангиз “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни ёки бизнинг Instagram'даги расмий саҳифамиз "@toshbus"ни белгилаган ҳолда қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчи ҳақида пост орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда маст ҳолда рулга ўтириб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган автобус ҳайдовчисига қонуний чора кўрилганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring