Педофил ва террорчилар Қозоғистонга киритилмайди

Қозоғистонда парламент депутатлари педофил ва террорчиларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Бундай норма “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳоли миграцияси ва жазони ижро этиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган.

Уни депутат Магеррам Магеррамов илгари сурган. Қонун лойиҳаси қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига олади:

Реклама на Unews

  •  миграция соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;
  •  вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганликда айбланган хорижликларнинг мамлакатга киришини ва мамлакат фуқаролигини олишини чеклаш;
  •  экстремистик ёки террористик фаолият билан шуғулланган чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаш;
  • фавқулодда вазиятларда муддати ўтган ҳужжатлардан фойдаланиш масаласини ҳал қилиш.

“Юқоридаги янгиликнинг жорий этилиши қонунчиликдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, миграция назоратини янада самаралироқ таъминлаш ва аҳолини ҳужжатлаштириш тартибларини такомиллаштириш имконини беради”, — дейди депутат.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring