ОАВ: Путин воситачилар орқали АҚШга урушни музлатиш таклифини берган

Россия президенти Владимир Путин воситачилар орқали АҚШга урушни музлатишни таклиф қилди, аммо Вашингтон бу масалани Киевсиз муҳокама қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарга кўра, 2023 йилда Путин воситачилар, жумладан, Москванинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари орқали АҚШга Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокарага тайёр экани ҳақида сигналлар юборган. Маълумотни Россиядаги музокаралар жараёни билан таниш бўлган учта манба тасдиқлаган.

Хусусан, Путин Россия босиб олган ҳудудларни сақлаб қолиш шарти билан можарони музлатиш таклифини илгари сурган. Манбаларга кўра, Путиннинг сигналлари Вашингтонга узатилган, у ерда АҚШнинг юқори мартабали расмийлари, жумладан, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан, Марказий разведка бошқармаси директори Билл Бернс ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учрашган.

Бироқ, охир-оқибат “америкаликлар билан музокаралар натижа бермаган”. Манбалардан бирига кўра, АҚШ ҳам воситачилар орқали бу масалани Киев иштирокисиз муҳокама қилмаслигини, унга босим ўтказмоқчи эмаслигини Москвага етказган. АҚШ Украинага босим ўтказмоқчи эмаслигини таъкидлаган.

"Америкаликлар Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи самимий бўлганига ишонмади, лекин у шундай бўлган ва бу масалани муҳокама қилишга тайёр. Шу билан бирга, Путин қанча вақт керак бўлса, шунча жанг қилмоқчи", — деди рус манбаси.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring