Нурмуҳаммедовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмуҳаммедов навбатдаги жангида америкалик Кори Сандхагенга қарши октагонга чиқади. Бу ҳақда UFC Матбуот хизмати хабар берди. 

Жанг 6 августга ўтар кечаси Нешвиллдаги турнир доирасида бўлиб ўтиши белгиланган. Ушбу тўқнашув оқшомнинг асосий жанги бўлади.

UFC'да Нурмуҳаммедов 16 та ғалаба қайд этган. 2023 йил январь ойида Умар ташкилотдаги биринчи жангини ўтказди ва бразилиялик Раони Барселосни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Реклама на Unews

Сэндхаген 2018 йилдан буён UFC'да фаолият юритмоқда. У охирги жангини жорий йилнинг март ойида ўтказиб, эквадорлик Марлон Верани мағлуб этди. Унинг ҳисобида умумий 16 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring