Нодирбек Абдусатторов Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Бугун, 26 декабрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари старт олди.

Рапид йўналиши 1-турида нидерландиялик Вролижк Лиамга қарши оқ доналарда баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов рақиби устидан ғалаба қозонди.

1-турда мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган норвегиялик Магнус Карлсен черногориялик Никита Петров билан оқ доналарда баҳс олиб боради.

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ва маросимда жаҳон тождори Магнус Карлсенга ўзбекона чопон кийдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring