Нодирбек Абдусатторов финалда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup—2023 онлайн мусобақаси финалида ғолиб чиқиб, гранд финалга йўл олди.

Ҳамюртимиз финалда Йорден ван Форестдан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Энди Нодирбек мағлублар сеткасида зафар қучган шахматчи билан гранд финалда баҳс юритади. Гранд финал 26 май куни бўлиб ўтади.

Реклама на Unews

Мағлублар сеткаси финалида ван Форест Фабиано Каруана ва Жюл Муссар жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Унда ютган гроссмейстер ҳал қилувчи беллашувда Абдусатторовга қарши дона суради.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring