Неймарнинг севгилиси ва қизини ўғриламоқчи бўлишди
454 09-11-2023 0 SportБразилияда босқинчилар "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси Бруна Бянкарди ва уларнинг чақалоғини ўғрилашга уринди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Манбага кўра, босқинчилар тунги соат учларда Котия шаҳрида Бянкининг онаси яшайдиган хонадонга бостириб кирган. Улар умумий суммаси 120 минг доллар бўлган нарсаларни олиб кетган.
Бундан ташқари, босқинчилар уй бекасидан қизи Бруна Бянки ва унинг чақалоғи қаерда яшашини аниқлашга уринган. Полиция вакиллари босқинчилардан бирини ушлади. У 19 ёши маҳаллий йигит бўлиб чиқди.
Реклама на Unews
Кейинроқ Неймар севгилиси Бянкарди ва қизи соғ-саломат эканлиги ҳақида пост қўйди.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.