Навоийда Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ҳоким устамаси жорий этилади

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда кўрсаткич ва эришилган ютуқлар ҳамда истиқболдаги режалар хусусида фикр юритиб, Навоий вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш раҳбарларнинг биринчи даражали вазифаси эканлигини таъкидлади.

Хусусан, келгуси йилда вилоятда “Ҳоким кубоги” учун эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилади.

Реклама на Unews

2024 йилда вилоятда ёшларни хорижий тилларга қизиқтириш мақсадида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган халқаро имтиҳон тизимларида юқори (7,5 ва ундан юқори) натижага эришган 3-4 курс талабаларининг 30 нафари “Вилоят ҳокими стипендияси” билан рағбатлантирилади.

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, юқори натижаларни қўлга киритган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига “ойлик маошининг 50 фоизи” миқдорида “Ҳоким устамаси” жорий этилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring