Навоийда ҳам 10 нафар «кўча боласи» қўлга олинди

Навоий вилоятида давом этаётган «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлари давомида яна 10 киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир доирасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан «Мехрик» лақаби билан танилган, 1991 йилда туғилган Меҳриддин Аллаёров, 1995 йилда туғилган Умид Тўраев ва уларнинг 8 нафар жиноий шериги қўлга олинган.

Улар ўз атрофига спортчи ва жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, зўравонлик, безорилик, куч ишлатиш, фирибгарлик ва таҳдид орқали пул маблағларини қонунга хилоф рафишда қўлга киритиш билан шуғулланиб келган.

Реклама на Unews

«Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», дейилади расмий хабарда.

Навоий вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрайди. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Бундан олдин Тошкент шаҳрида «Салимбой», «Бахти Ташкентский», «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган жиноят олами вакиллари қўлга олинганди. Шундан республика миқёсида «кўча болалари»га қарши ов бошланиб кетди.0

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring