Навоий ва Самарқандда зилзила содир бўлди

Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Бугун, 13 декабрь куни соат 10:13 да зилзила юз берди. Ер силкиниши эпимаркази Навоий вилояти, Хатирчи тумани. Зилзила координаталари 40,31 градус шимолий кенглик, 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 306 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Реклама на Unews

Хатирчи туманида 3-4 балл, 17 км.

Навбаҳор туманида 3 балл, 33 км.

Навоий шаҳрида 2 балл, 44 км.

Реклама на Unews

Нарпай туманида 2 балл, 45 км.

Каттақўрғон туманида 2 балл, 49 км.

Нурота туманида 2 балл, 49 км.

Пахтачи туманида 2 балл, 52 км.

Кармана туманида 2 балл, 55 км.

Қўшработ туманида 2 балл, 61 км.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring