Наманганда ер қимирлади

Бугун, 2 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида сезилди. 

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

Маълум бўлишича, ер силкиниши Тошкент вақти билан 09:46 да Қирғизистонда қайд этилган. Зилзила 4,3 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 205 км шимолий-шарқда бўлган.

Реклама на Unews

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 51 км.

Косонсой туманида 2 балл, 60 км.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring