Москва-Фарғона самолёти фавқулодда Наманганга қўндирилди
387 09-12-2023 0 O'zimizdaФарғона аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аеродромга йўл олди.
Бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:09 да Наманганга келиб қўнди.
А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари ер усти транспортида Наманган аэропортига етказилади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.