Маҳмуд Муродов Нурсултон Рўзибоевни ортда қолдирди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Америка вакили Браян Барберенаa устидан қозонган ғалабаси орқали ўрта вазн тоифасида UFC рейтингининг 29 поғонасидан жой олди.

Мазкур вазндаги бошқа бир Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев эса илк жангида бразилиялик тажрибали рақиби Бруно Феррейрани нокаутга учратганидан кейин рейтингда 108 поғона юқорилаб, 29-ўринда қайд этилганди. Эндиликда у ўз ўрнини Муродовга бўшатиб берган ҳолда, 30-поғонадан жой олди. 

Таъкидлаш жоизки, Нурсултон Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангида ҳам бразилиялик спортчига қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг жорий йилнинг 4 ноябрь куни бўлиб ўтади ва унда Рўзибоев Кайо Борральо билан жанг ўтказади. Ҳозирда рейтингнинг 30-ўринидан жой олиб турган ўзбекистонлик навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, кейинги жангини топ-15 га кириш учун ўтказиши мумкин бўлади.

Реклама на Unews

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 кўринишида. Муродов эса фаолияти давомида 34 та жангда иштирок этиб, уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFC'да 6 та жанг ўтказиб, 4 тасида ғолиб бўлган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring