Кейн фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
905 20-04-2023 0 SportАнглиянинг “Тоттенҳем” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзги трансфер ойнасида ПСЖга ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Culture PSG ” хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖнинг футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш Кейннинг трансферини клуб учун устувор вазифа қилиб қўйди.
Ушбу битимни амалга оширишдаги асосий тўсиқлардан бири ўйинчининг нархи бўлиб турибди. Лондонликлар Кейн трансфери учун 100 миллион евро талаб қилишлари кутилмоқда.
Реклама на Unews
Жорий мавсумда АПЛнинг 31 ўйинида Кейн 23 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.