Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 28 минг кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторида 7-октабрдан бери давом этаётган тажовузи натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 27 947 нафарга етди, яна 67 459 нафари яраланди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

Ал-Қудра маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Фаластин анклавининг яна 107 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбонига айланган, 142 нафар фаластинлик яраланган.

Расмийнинг қайд этишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўллар четида қолмоқда. Тиббиёт гуруҳлари ва фуқаролик мудофааси ходимлари Исроил ҳарбийларининг тўсиқлари туфайли ҳалок бўлганлар ва ярадорларга етиб бора олмаяпти, деди у.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring