«Интер» мураббийи «Манчестер Сити»дан «қўрқаётганини» тан олди

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Европа Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган, «Манчестер Сити»га қарши учрашувдан нимани кутаётганини айтиб ўтди.

«Ўйин жуда қийин бўлади. Биз фаворит эмасмиз, дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа мураббийини ҳамма яхши билади, аммо биз имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз», - деди мутахассис.

Европанинг клублар ўртасидаги асосий турнири финали 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади. 

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» турнирнинг ярим финалида «Реал»ни мағлуб этган, «Интер» эса «Милан»дан устун келган эди.

Қайд этиш жоиз, «Манчестер Сити» жорий мавсум треблга яқинмоқда, жамоа аллақачон Англия Премьер-лигаси (АПЛ) ва мамлакат кубогини қўлга киритган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring