Йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

Энди мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази томонидан "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring