II МДҲ ўйинлари якунланди. Ўзбекистон 3-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 4 август куни Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди.

Кеча, 13 август куни мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.

Реклама на Unews

Якуний кун дастурида қуйидаги ҳамюртларимиз шоҳсупадан жой олишди:

Олтин:

Қобулжон Аҳмедов (-64 кг, самбо)

Реклама на Unews

Ихтиёр Эшмуродов (-98 кг, самбо)

Назина Абдуллаева (-45 кг, муай-тай)

Анисжон Ҳакимов (-57 кг, муай-тай)

Кумуш:

Мухлисахон Қодирберганова (-65 кг, самбо)

Жасмина Иммаева (-53 кг, аёллар кураши)

Севинч Тошпўлатова (-67 кг, муай-тай)

Зубайр Ҳусанов (-54 кг, муай-тай)

Мухлисбек Ғанижонов (-67 кг, муай-тай)

Абдулфаттоҳ Алиакбаров (-71 кг, муай-тай)

Алисултон Ҳожиев (-84 кг, карате)

Бону Эгамбердиева (-68 кг, карате)

Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг, карате)

Бронза:

Волейбол бўйича йигитлар терма жамоамиз

Мадина Салоҳиддинова (-80 кг, самбо)

Чарос Озодова (+80 кг, самбо)

Нигина Собирова (-62 кг, аёллар кураши)

Феруза Эсенбаева (-68 кг, аёллар кураши)

Анастасия Зайсева (-51 кг, муай-тай)

Азиза Маъмурова (-60 кг, муай-тай)

Давлат Шамсиев (-60 кг, муай-тай)

Илёс Ғуломжонов (-63.5 кг, муай-тай)

Раҳматжон Ходжаев (-75 кг, муай-тай)

Самандар Абдиев (ката, карате)

Зулхумор Турсуналиева (-61 кг, карате)

Ирода Акбарова (-68 кг, карате)

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring