Гулистон шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди

Гулистон шаҳри ҳокими Дадабаев Тўлқинжон Тўланович соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Гулистон шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботиров Ғайрат Ахматович зиммасига юклатилди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring