Голланд сейсмолог олими Фрэнк Хугебитс кейинги ер қимирлаши қаерда содир бўлишини башорат қилди

Яқинда Голланд сейсмолог олими Фрэнк Хугебитс, кейинги 7,5 балли зилзилар Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳудудларидан бирида кузатилиши мумкин» — деб айтганди сейсмолог

У сунъий йўлдош дастурий маҳсулотлари ва сезилар сезилмас астрономик ўзгаришларнинг чуқур таҳлиллари асосида келгусида 7.5 магнитудалик кучли зилзила ўчоғи Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кузатилишини прогноз қилган эди. 

Бугун, 21 март куни соат 21:50 атрофида Афғонистонда 6.5 балли зилзила содир бўлди. Тавсилотлар ва талофот кўлами ҳали маълум эмас.

Реклама на Unews

Эслатиб ўтиш керакки, 3 чи февралда Solar System Geometry Survey (SSGEOS) сейсмолог олими Фрэнк Хугебитс Твиттер тармоғида Яқин Шарқ, Туркия ва Сурияда 7.5 магнитудали ер қимирлашидан огоҳлантирган эди. Орадан 3 кун ўти эса, 35 000 инсонни хаётдан олиб кетган, Европада 100 йил ичидаги энг катта ер қимирлаши содир бўлди. 

Шунинг билан бирга олим кейинги ер қимирлашлари Россия ва Узоқ Шарқ да кузатилишини башорат қилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring