Германия футбол клуби президенти 43 ёшида тўсатдан вафот этди

Германиянинг «Герта» футбол клуби президенти Кай Бернштейн 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда жамоа сайтида хабар берилди.

Унинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган.

«Кай Бернштейннинг 43 ёшида кутилмаганда вафот этгани ҳақидаги даҳшатли хабарни олдик. Бутун клуб, унинг раҳбарияти ва ходимлари бу хабардан чуқур қайғуда. Биз барчадан ушбу оғир даврда унинг оиласи ва шахсий ҳаётини ҳурмат қилишни сўраймиз», дейилади клуб хабарида.

Реклама на Unews

Бернштейн «Герта»нинг ашаддий мухлиси эди. 2022 йил июнь ойида у кутилмаганда «Герта»даги президентлик сайловларида сиёсатчи Франк Стеффелга қарши ғалаба қозонди.

Икки карра Германия чемпиони бўлган «Герта» эндиликда миллий чемпионатнинг иккинчи дивизионида тўп суради. 17-турдан кейин жамоа 25 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring