Ғазо секторида 600 нафар исроиллик аскар ҳалоқ бўлган

2023 йил октябрь ойида уруш бошланганидан бери Ғазо секторида 600 нафар исроиллик аскар ҳалоқ бўлган. Бу хақда хабар AFP Исроил мудофаа кучларига таяниб хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, сўнгги 24 соат ичида 20 ёшли аскар Надава Коэн ҳалок бўлган. Унинг ўлим ҳолати айтилмаган. 

Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш 2023 йил 7 октябрдан бери давом этмоқда. Исроил 1,4 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди, Фаластин расмийлари қурбонлар сонини 32 мингдан ортиқ деб ҳисобламоқда. 2024 йил февралида можаро томонлари, шунингдек, Миср, Қатар ва АҚШ вакиллари Доҳада сулҳ тузишни муҳокама қилиш учун учрашган эди. Ўтган ҳафта БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring