Фарғонада «метан заправка»даги жанжалда 22 ёшли йигит вафот этди

Жорий йил 3 февраль куни Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжали бир йигитнинг ўлими билан тугади.

Аниқланишича, ўзаро жанжаллашаётган мазкур шахслар уларни ажратиб қўйиш мақсадида келган 2001 йилда туғилган фуқарога ҳам фаол қаршилик кўрсатган. Бир неча вақтдан сўнг, ушбу шахс хушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган. 

Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган. 

Реклама на Unews

Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring