Фарғонада машиналарни "съёмка" қилган аёлга ташланган эркаклар жавобгарликка тортилди (видео)
414 11-01-2024 0 O'zimizdaКуни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғонада эркаклар машиналарни видеога олган аёлга ташлангани ва уни ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур ҳаракатларни қилган эркаклар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуогт хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 9 январ куни аёл ва Тошлоқ—Фарғона йўналишида таксичилик билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Реклама на Unews
Аёлнинг Фарғона шаҳар ИИО ФМБга қилган мурожаати ўрганиб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида чиқарилган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.