Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Риштон туман марказида ИИБ ходимлари ва фуқаро ўртасидаги келишмовчилик юзасидан расмий маълумот берилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 март куни ИИО ходимлари туман марказидаги истироҳат боғида хизмат олиб бораётган вақтида, фуқаро Sh.Q. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган телефон аппаратини фуқаро A.R. олиб қўйганлигини билдирган.

Ходимлар, фуқаро A.Р.ga юқоридаги ҳолат юзасидан тушунтириш бериш учун таянч пунктига бирга бориши кераклиги айтилганда, у ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатган.

Реклама на Unews

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро A.R.ga нисбатан МЖтКнинг 183-, 194-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, суд органига юбориш чоралари кўрилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring