Фарғонада "ҳаж"га юбормоқчи бўлган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Фирибгарлик учун амалдаги Жиноят кодексининг 168-моддасида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, фирибгарлик- алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 364-сонли қарорига илова қилинган низомнинг 1-бобида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирлари билан боғлиқ ташкилий ишларни ва зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идораси масъуллиги кўрсатилган бўлиб, ҳаж тадбирини ташкил этиш сайёҳлик ташкилотлари ваколатига кирмайди.

Суд амалиётидан бир мисол келтирсак. Судланувчи А. Жавлонов (исмлар шартли) алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, И.Рахимовага онаси Х.Режавалиевани 7.000 АҚШ доллари (80.031.210 сўм) эвазига "Sheyх-777" туристик фирмаси орқали "Ҳаж" зиёратига юборишини айтиб, алдаб, 2023 йил май ойида пуллардан 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2023 йил 29 май куни А.Таджибаевага нисбатан содир қилган ҳаракатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли Н.Рахимовнинг анча миқдордаги пулларини қўлга киритиш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Реклама на Unews

 

Бундан ташқари, А. Жавлонов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, У.Эгамбердиевга ота-онасини 14.000 АҚШ доллари (160.062.420 сўм) эвазига "Sheyх-777" туристик фирмаси орқали "Ҳаж" зиёратига юборишини айтиб, алдаб, 2023 йил май ойида пуллардан 8.200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2023 йил 29 май куни Ф.Таджибаевага нисбатан содир қилган ҳаракатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли У.Эгамбердиевнинг кўп миқдордаги пулларини қўлга киритиш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

 

Шунингдек, А. Жавлонов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, О.Ахмедовга отасини 8.000 АҚШ доллари (91.464.240 сўм) эвазига "Sheyх-777" туристик фирмаси орқали "Ҳаж" зиёратига юборишини айтиб, алдаб, 2023 йил май ойида пуллардан 1.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2023 йил 29 май куни Ф.Таджибаевага нисбатан содир қилган ҳаракатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли О.Ахмедовнинг анча миқдордаги пулларини қўлга киритиш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Бундан ташқари, А. Жавлонов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Х.Усмоновга 8.000 АҚШ доллари (91.464.240 сўм) эвазига "Sheyх-777" туристик фирмаси орқали "Ҳаж" зиёратига юборишини айтиб, алдаб, 2023 йил май ойида пуллардан 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, 2023 йил 29 май куни Ф.Таджибаевага нисбатан содир қилган ҳаракатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли Х.Усмоновнинг анча миқдордаги пулларини қўлга киритиш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Реклама на Unews

Суд, судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқибсудланувчи А. Жавлоновни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми "а,б" бандлари билан айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Абдурасул Миножиддинов,

жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судираиси

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring