Фарғонада 27 ёшли йигит бош шифокорни пичоқлади

Қувасойда фуқаро бош шифокорни пичоқлади. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 11 декабрь куни соат 15:30ларда Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Туғруқ бўлимига А.Н. Нексия-3 русумли автомашинасида кириб келган. Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Х. уни тўхтатиб, шифохона ҳудудида автомашинасини тез ҳаракатлантирганлиги бўйича танбеҳ бериб тушунтирмоқчи бўлганида А.Н. шифокор билан ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал давомида шифокор А.Н.нинг юз қисмига қўллари билан урган. А.Н. эса ёнида бўлган пичоқ билан Н.Х.нинг танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган.

Оқибатда, Н.Х. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. 

Реклама на Unews

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.Н.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан 304081/2023-175-сонли жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring