Европага “Ҳэнк” бўрони ёпирилди

Кеча, 3 январь куни Англия ва Уэльсда 10 мингдан ортиқ уй электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Британия, Ирландия ва Нидерландиядаги об-ҳаво хизматлари томонидан “Ҳэнк” деб номланган бўрон электр таъминотида узилишлар ва транспорт муаммоларига сабаб бўлган. Англиянинг ғарбий қисмида бўрон оқибатида машинаси устига дарахт қулаши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Лондон фавқулодда хизматлари Гринвич ҳудудидаги кўчани ўраб олган. У ерда кучли шамол туфайли искала қулаб тушиб, Кроун-Вудсдаги улкан дарахт йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда.

Реклама на Unews

Шамол тезлиги марказда 60 миль/соат, қирғоқ ва ғарбий ҳудудларда эса 80 миляга етиши кутилмоқда. Энг кучли бўронлар Англия жанубидаги Уайт оролида қайд этилган, у ерда шамол тезлиги соатига 151 километрга етган.

Нидерландияда мамлакатнинг катта ҳудудларида кучли шамоллар оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Германиянинг айрим ҳудудлари ҳам сув тошқини билан юзлашмоқда, бу эса ёғингарчилик туфайли янада кучайиши мумкин. Қуйи Саксония ва Бременда жала қуйяпти. Ҳокимият ва аҳоли тўфон кўлами ошишидан қўрқмоқда.

Реклама на Unews

Франциянинг шимоли-ғарбий қисмида ҳам сўнгги кунларда давом этаётган жала туфайли дарёлар қирғоқларидан тошиб кетган. Бретань минтақасида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. 12 минг аҳолига эга Кемперле шаҳри сув тошқинига тайёрланмоқда. Лофт дарёси бўйлаб қирғоқларни сув босиши хавфи мавжуд.

Синоптиклар “фавқулодда кучли ёғингарчилик”ни башорат қилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring