Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини жорий йилнинг 3 июнь куни ўтказади.  

Қайд этилишича, Эргашев иштирокидаги бўлажак баҳс АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг рақиби ҳозирча номаълум, бироқ Эргашевга IBF рейтингида кучли ўнликдан жой олган боксчилардан бири рақиблик қилади. 

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги вазиятда Эргашев британиялик Жек Кеттеролга қарши Eliminator жангида иштирок этиши керак, бироқ Кеттерол ўзбекистонлик боксчига қарши рингга чиқишни пайсалга солмоқда. 

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашев QALAMPIR.UZ'га интервью бериб, ўзи билан боғлиқ қатор масалаларга ойдинлик киритганди. Боксчи ижтимоий тармоқларда Шаҳрам Ғиёсов билан “видеожанглар”дан фойда йўқлигини, яхшиси масалани тезроқ рингда ҳал қилиш кераклигини таъкидлаганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring