Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди

Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. 

Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди. 

Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring