Диққат! Юртимизга иссиқ ҳаво кириб келмоқда
1089 02-06-2023 0 O'zimizdaЖорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори Шерзод Хабибуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:
Реклама на Unews
5-6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;
6-8 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;
5-8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;
Реклама на Unews
7-8 июнда Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.
7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.