Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли:

олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;

Реклама на Unews

хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;

профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га  тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring