COVID-19дан ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда — ЖССТ

Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, поёнига етган 2023 йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.

Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда "омикрон" штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин.  

Реклама на Unews

 

Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар  киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.  

Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи.  

ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.  

Реклама на Unews

"Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради.  Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак", — деб қайд этди Т. Гебрейесус.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring