Чироқчи тумани ҳокимига "ҳайфсан" берилди

Чироқчи тумани ҳокимига "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, айни дамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилаётган ҳокимлик соатида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни сусайтириб юборганлиги ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring